Muhtasham yuz yil
“Муҳташам юз йил” сериали Усмонийлар сулоласининг подшоҳи Султон Сулаймон ва асли украин миллатига мансуб Александра (баъзи бир манбаларда келтирлишича, унинг исми Роксолана бўлган) исмли қизнинг оташин муҳаббати ҳақида ҳикоя қилади. Ақл-заковати, ҳусни, ҳийла-ю макрлари билан Султон Сулаймоннинг кўнглини ром этган бу қиз, Ислом динини қабул қилиб, ўзига бўлган ишончни янада орттиради ҳамда Султоннинг энг суюкли хотинига айланади. Султон Сулаймон унинг исмини Ҳуррам деб ўзгартиради. Ҳуррам Султоннинг ютуғи шунда эдики, бошқа жориялардан фарқли ўлароқ у санъат ва давлат ишларини яхши тушунарди, ва шу сабабли Сулаймон учун қизиқарли суҳбатдош ҳам эди. Бундан ташқари фильмда Усмонийлар империясининг буюк юришлари ҳам алоҳида ўрин тутган. “Муҳташам юз йил” серали турк турк телевидениеси тарихидаги энг катта бюджетли сериал бўлиб, унга чамаси 4 миллион турк лирасидан ортиқ маблағ сарфланган.
Категория: Медиа
Теги: развлечения
-
Поделись страницей с друзьями!